Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

танглашиб, гўдакларининг чинқириқлари даранинг ортидан ҳам эшитилиб турадиган бўлди. Қурайшликларнинг кимларидир бу ишдан мамнун бўлди, кимларидир норози бўлди... Шундай қилиб, улар дарада уч йил қолиб кетдилар…». Заҳабий «Тарих»да бу хабарни Мусо ибн Уқба йўли билан Зуҳрийдан ривоят қилади.

 

Устидан кулиш, масхаралаш: Ибн Ҳишом «Сийрат»да келтиришича, ибн Исҳоқ Язид ибн Зиёддан, у эса Муҳаммад ибн Каъб Қурозийдан ривоят қилади: «Пайғамбар с.а.в. Тоифга борганларида ўша пайтдаги Сақифнинг катталари ва улуғлари бўлмиш уч ака-уканинг ёнига бориб ўтириб, уларни Аллоҳга даъват этиб: «Менинг Исломимга ёрдам беришингларни ва менга тўсқинлик қилаётган қавмимга қарши мен билан бирга бўлишингларни сўраб келдим», дедилар. Шунда улардан бири: «Агар Аллоҳ сени юборган бўлса, Каъбанинг кийимини юлиб оламан», деди. Яна бири эса: «Аллоҳ юборгани сендан бошқасини топмабди-да», деди. Қаёқдаги қаланғи-қасанғилар, қулваччалар у кишини ҳақоратлар қилиб, қичқиришди». Ибн Ҳиббон ўзининг «Саҳиҳ»ида Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилади: «… Уларнинг ҳузурида эдим. Бир тошда тўпланиб олишиб, Пайғамбар с.а.в. ҳақида ҳар хил гапларни айтардилар: «Ҳеч кимга бу қадар сабр қилмаган эдик, орзу умидларимизни бемаънилик деди, ота-боболаримизни ерга урди, динимизни айблади, жамоамизни бўлиб юборди, худоларимизни ҳақорат қилди, шунча ишларни қилса ҳам, сабр қилиб турибмиз». улар шундай деб тупганларида Пайғамбар с.а.в.нинг ўзлари кўриниб қолдилар. Юриб келиб, рукнни истилом қилдилар ва Байтуллоҳни тавоф қилганлари ҳолда уларнинг ёнидан ўтдилар. Шунда ҳар хил гаплар билан у кишини масхара қилдилар. Мен юзларида бунинг таъсирини кўрдим. Ўтиб кетдилар. Иккинчи марта ўтаётганларида яна масхара қилишди. Бунинг таъсирини ҳам юзларида кўрдим. Яна ўтиб кетдилар. Учинчи марта ўтаётганларида ҳам масхара қилишган эди,


«أَتَسْمَعُونَ يَا مَعْشَرَ قُرَيْشٍ أَمَا وَالَّذِي نَفْسُ مُحَمَّدٍ بِيَدِهِ لَقَدْ جِئْتُكُمْ بِالذَّبْحِ …»
«Эй Қурайш жамоаси, эшитяпсизларми, Муҳаммаднинг жони Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, мен сизларга сўйилишни олиб келдим...», дедилар».

 

110-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278